Буниси қизиқ бўлди-ку: "Тоттенхэм" Ришарлисонни АПЛ учун қайдномага киритмади

4 сен 2026, 00:26
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисон Англия Премьер-лигасининг мавсум биринчи қисми учун жамоа қайдномасига киритилмади.

29 ёшли бразилиялик футболчи Лондон клуби сафида миллий чемпионат баҳсларида иштирок этиши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхатидан жой олмаган. "The Athletic" маълумотига кўра, Ришарлисон бу қарор ҳақида Англиядаги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин хабардор қилинган.

Қизиғи шундаки, Ришарлисон ўтган мавсум "Тоттенхэм"нинг АПЛдаги энг яхши тўпурари бўлган. У 32 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урган.

Бразилиялик ҳужумчи 2022 йилнинг июлида "Эвертон"дан "Тоттенхэм"га 50+10 миллион фунт эвазига кўчиб ўтган эди.

Аввалроқ Ришарлисон Туркиянинг "Трабзонспор" клуби билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: tottenhamhotspur.com