"Футболчиларимиз қурбонга айланишди". Луис де ла Фуэнте — ЖЧ-2026 финалидан кейинги жанжал ҳақида

26 авг 2026, 10:10
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Аргентинага қарши Жаҳон чемпионати финалидан (қўшимча вақтда 1:0) кейинги кўнгилсиз ҳодисалар оқибатларига изоҳ берди.

"Икки миллиарддан ортиқ инсонлар қаршисида бундай манзара юзага келишига йўл қўйиб бўлмайди. Аммо энг муҳими — футболчиларимиз қурбонга айланишди. Уларнинг ҳеч бири ушбу тўқнашувларнинг бирортасига алоқадор эмас эди. Улар қурбон бўлишди ва аслида шунча ҳодисалар сабабли энг кўп азият чекишди", — дейди де ла Фуэнтенинг сўзларини "Yahoo Noticias" нашри.

Ўтган жума куни ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси финалдан кейинги даҳанаки жанжал иштирокчиларига нисбатан санкцияларни эълон қилди: Аргентиналик ҳимоячи Леандро Паредес 10 та ўйинга, Науэль Молина — 7 та ўйинга, мураббий Роберто Айяла — 3 та ўйинга ва Тьяго Альмада — 1 та ўйинга дисквалификация қилинди. Испания томонидан Гави бир ўйинни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Yahoo Noticias