

Эслатиб ўтамиз, 2:1 ҳисобида якун топган учрашув вақтида Сайфиев тўп учун курашда рақиб дарвозабони юзига тепиб юборди ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Посбон ҳам учрашувни давом эттира олмади ва алмаштирилди.
"Атайин қилганим йўқ, тўпга ҳаракат қилаётган эдим. Кийиниш хонасида дарвозабоннинг ўзидан кечирим сўрадим" - деди Сайфиев.



