

RMC Sport хабар беришича, ҳозиргача Эрон миллий жамоасининг бирорта ҳам ўйинчисига америка визаси берилмаган. Турнир эса келаси ой бошланади.
"Эртага ёки индин бизда ФИФА билан ҳал қилувчи учрашув бўлади. Улар бизга кафолатлар бериши керак, чунки виза масаласи ҳали ҳам ҳал бўлмаган", — деди Тадж.
18 май куни Эрон терма жамоаси ўйинчилари виза жараёни доирасида Анқарада (Туркия) бармоқ изларини топширади.
Апрель ойида ФИФА президенти Жанни Инфантино эронлик жамоа турнирда иштирок этишини тасдиқлаган эди.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июнда бошланади. Эрон терма жамоаси G гуруҳига тушиб, Янги Зеландия, Бельгия ва Миср билан ўйнайди. Барча ўйинлар АҚШда ўтказилади.



