

Форвард ижара асосида "Барселона" таркибида ўйнамоқда ва ҳозирча каталонияликлар уни сотиб олиш борасида бир қарорга келмаган.
"Барселона" англиялик учун 30 миллион евро тўламоқчи эмас, лекин уни олиб қолиш учун бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда. Унаи Эмери эса уни "Астон Вилла"га қайтарилишини истаяпти.
Маркус 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида "Астон Вилла" таркибида ўйнаганди. Ҳозирда у "Барселона"да қолишни ва АПЛга қайтмасликни истамоқда.
Рэшфорднинг трансфер ҳуқуқи “Манчестер Юнайтед”га тегишли.



