

Каталонияликлар ҳужумчини ўрнини босиш учун "Арсенал" футболчиси Габриэль Жезусни сотиб олмоқчи. Бу ҳақида Marca нашри хабар бермоқда. "Барселона" ҳужумчининг транфери учун 35-40 миллион евро сарфлашга тайёр. Ўз ўрнида "Арсенал" футболчини 45 миллион еврога пуллашни мақсад қилган.
Маълумот учун, ҳужумчининг "Арсенал" билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермакт нашри ҳужумчини 20 миллион еврога баҳолган. Ҳужумчи жорий мавсум 26 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 2 та ассист бор.



