Элдорбек Суюнов: "Терма жамоамизда тактик схема ўзгарган, шунга монанд ҳужумкор футбол кўрмоқдамиз"

Aslanov Jasurbek
7 окт 2026, 14:14
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ дарвозабони Элдорбек Суюнов жамоанинг сентябрь ва октябрь ойларидаги ўйинлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Миллий терма жамоанинг ҳар бир ўйинини ҳамма қатори нафақат кузатиб бораман, балки чин дилдан мухлислик қиламан. Охирги 3 та ўйинни кўрдим, ўйин томонлама ўзгаришлар жуда катта. Энг асосийси, уларанинг барчасида ташаббус биз томонда бўлди.

Тактик схема ўзгарган, шунга монанд миллий терма жамоамиз ҳужумкор футбол кўрсатмоқда. Жамоа ўзига ишониб ҳаракат қилмоқда.

Албатта, камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Бу асосан мудофаада яққол кўринди. Корея билан ўйинда иккинчи қаватда оқсаётганимиз сезилди, шунингдек, охирги иккита ўйинда ўтказиб юборилган 3 та гол оддий хатолар эвазига рўй берди, деди Суюнов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia