

Ҳамюртимиз якунланган мавсумда 22 та гол ва 5 та ассист қайд этиб, лига тўпурарига айланди.
У билан бир хил 22 та гол урган “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу ҳам 22 та тўп киритган, аммо ассистлари сони 2 тага тенг. Ҳужумчи ҳозиргина якунига етган “Генчлербирлиги” (0:3)га қарши ўйинда гол ура олмади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори жамоага мавсум бошида “Рома”дан ўтган эди.



