Десайи: "Реал" Винисиусдан воз кечгани маъқул эди. Мбаппе билан тандем кутилган натижани бермади"

Aslanov Jasurbek
17 окт 2026, 13:28
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Марсель Десайи "Реал" жамоа вингери Винисиус билан хайрлашгани маъқулроқ эди, деган фикрни билдирди.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи барча мусобақаларда ўтказилган 10 та ўйинда 1 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

— Менинг назаримда, "Реал" Винисиусдан воз кечгани маъқул эди. Улар бошқа футболчиларни излашлари керак. Биз яна Килиан Мбаппе ва Винисиус тандеми масаласига қайтмоқдамиз. Бу жуфтлик кутилган натижани бермади.

Шу сабабли, таҳлилчи сифатидаги шахсий фикримни билдирадиган бўлсам: Винисиус учун жамоани тарк этиш яхшироқ бўларди.

Кўрайлик-чи, у ўзининг шаънига айтилаётган барча салбий фикрлар ва танқидий баҳолардан халос бўла олармикан, — деди Марсель Десайи beIN Sports нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›