

"Роналду кетгач, у ўзини яхши томондан кўрсата олди. Унга қадар эса Карим Криштиану ихтиёрида эди.
У ҳар куни Игуаин ёки Мората каби футболчилардан фойдалироқ эканлигини исботлашига тўғри келарди ва натижада, айнан Карим Мадридда қолди. Флорентино Перес унга ишонч билдирди ва Бензема баъзи кўрсаткичлар бўйича Роналдуни ҳам ортда қолдиришни уддалади.
Баъзан унга етарлича баҳо берилмасада, Карим жуда муҳим футболчи ва жамоасига катта фойда келтиради", – деди Десайи.



