

32-турда ўз майдонида "Манчестер Сити"га йирик ҳисобда (0:3) имкониятни бой берган лондонликларнинг сўнгги 6 та ўйиндаги натижалари мухлисларни хавотирга солмоқда. 11 мартдан буён жамоа фақат бир марта ғалаба қозонди — Кубок баҳсида учинчи лига вакили "Порт Вейл" таслим этилди (7:0).
"Аристократлар"нинг сўнгги 6 ўйиндаги натижалари:
АПЛ: "Манчестер Сити" — 0:3 (мағлубият)
АПЛ: "Эвертон" — 0:3 (мағлубият)
АПЛ: "Ньюкасл" — 0:1 (мағлубият)
ЕЧЛ: ПСЖ — 2:5 (мағлубият)
ЕЧЛ: ПСЖ — 0:3 (мағлубият)
Англия Кубоги: "Порт Вейл" — 7:0 (ғалаба)
Умумий ҳисоб — 2:15. Кўриб турганингиздек, "Челси" кучли рақибларга қарши ўйинларда нафақат очко йўқотмоқда, балки гол уришга ҳам қийналмоқда.
Жамоани олдинда яна бир жиддий синов кутмоқда. 18 апрель куни "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Росеньор ушбу муддат ичида жамоани руҳий ва тактик жиҳатдан тиклай оладими ёки йўқ — буни вақт кўрсатади.



