"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин

Alisher Ostonov
7 фев 2026
"Вильярреал" "Челси" форварди Марк Гиунинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Испан клуби футболчига барқарор ўйин амалиёти, шунингдек ўз чемпионатига қайтишни таъминлашга тайёр. Қайд этилишича, Гиу "Челси"нинг янги мураббийи Лиам Росеньорнинг режаларига кирмайди. Испанлар футболчининг ижараси ва тўлақонли трансферини кўриб чиқишлари мумкин.

Марк Гиу "Барселона"дан "Челси"га ўтди. Бу мавсумда футболчи 14 та учрашув ўтказди. Уларда футболчи учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: fichajes.com