

Мезбонлар ўйинчиси Нико Шлоттербек 26-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. “Бавария” шундан сўнг Харри Кейннинг 54 ва 70-дақиқаларда урган голли эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо, Даниэль Свенссон 83-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Жошуа Киммих 87-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мюнхенликларга уч очко тақдим этган голга муаллифлик қилди.
“Бавария” Бундеслигада 24 ўйиндан сўнг 63 очко жамғарган ҳолда биринчи, “Боруссия Дортмунд” эса 52 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
28 фев 2026, 22:30
Borussia Dortmund — FC Bayern München

2 – 3
Тугади






