

Кеча кунинг марказий учрашувида БМБ “Жиззах Кентекс”ни 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
Нодир Элибоев (БМБ клуби бош мураббийи): Учрашувни яхши бошладик. Бутун ўйинни назорат қилдик. Турдан турга ҳаракатларимиз яхшиланиб бормоқда.

Ойбек Абдураҳмонов (Жиззах Кентекс клуби бош мураббийи): Футзалчиларнинг ўйинидан умуман қониқиш ҳосил қилмадим. БМБ амалдаги чемпион, бизнинг жамоа эса асосан ёшлардан ташил топган. Камчиликларимиз етарлича, уларни олдиндаги беллашувларда тўғрилаб боришга ҳаракат қиламиз.




