"Барселона" Ла Лига рекордини ўрнатди

18 май 2026, 09:35
"Барселона" Испания Ла Лигаси тарихида мавсумнинг барча ўйинларини ўз майдонида ғалаба қозонган биринчи жамоа бўлди.

Жорий мавсумнинг сўнгги ўйинида каталонияликлар "Бетис"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин Барселонадаги "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтди.

Аввалроқ ҳеч бир жамоа Испания Ла Лигасида бир мавсум давомида ўз майдонида бирорта очко йўқотмасдан мавсумни якунлаган эмас.

Жорий мавсум "Барселона" Ла Лигада битта дуранг ва бешта мағлубият қайд этди. Барчаси сафардаги ўйинларда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca