

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Барселона" ва Франция терма жамоасининг 27 ёшли ҳимоячиси кеча Испания Кубогида "Атлетико"га қарши ўйин (3:0) пайтида чап оёқ икки бошли сон мушагининг бир қисмидан жароҳат олган.
Хабар қилинишича, ҳозирча Кунденинг тикланиш муддати бўйича аниқ жадвал йўқ. Бироқ агар организм даволашга яхши жавоб бермаса, реабилитация бир неча ҳафта давом этиши мумкин.
Бу эса энг ёмон ҳолатда Кунде 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг бошланишини ўтказиб юбориши мумкинлигини англатади.
Жюль ушбу мавсум каталонияликлар сафида 40 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли пас берди.



