

Директорлар кенгаши "Барселона" аъзоларининг умумий йиғилиши олдидан бир қанча чекловларга (шу жумладан "Камп Ноу"даги таъмирлаш ишлари сабабли) дуч келганига қарамай, клуб "кетма-кет учинчи мавсум ижобий оператив натижаларга" эришганини маълум қилди.
Ўтган мавсумда каталонияликлар рекорд даражадаги суммани қўлга киритишди — илк бор 1 миллиард евролик маррадан ўтишди. Ушбу муваффақият асосан стадиондан фойдаланишдан тушган даромадларнинг ортиши билан боғлиқ.
"Бу "Камп Ноу" тўлиқ фойдаланишга топширилгандан сўнг унинг улкан келажакдаги салоҳиятини тасдиқлайди. Рекорд даражадаги даромадга ҳисса қўшган бошқа омиллар ҳомийлик тушумларининг давомли ўсиши ва BLM шўъба корхонаси орқали клуб атрибутикалари сотувидан тушган рекорд даражадаги тушум бўлди", — дейилади баёнотда.



