

Каталонияликлар шу ёзда "1 га 1" қоидасига қайтишади – яъни футболчилар сотувидан қанча маблағ ишлаб топса, трансферлар учун шунча маблағ сарфлаш имкониятига эга бўлади.
Ла Лига директори Хавьер Гомеснинг сўзларига кўра, клубдаги маошлар фонди учта омил эвазига белгиланган лимитдан пасаяди: VIP-ложалардан келадиган 70 миллион евродан сал кўпроқ даромад, янгиланган "Камп Ноу" стадионида янги трибунанинг очилиши ҳамда ҳужумчи Роберт Левандовскининг жамоани тарк этиши. Польшалик форварднинг кетиши "Барса"ни унинг улкан маошини тўлаш мажбуриятидан халос қилади.
Шунингдек, Гомес "блауграна" учун янги ҳомийларни жалб қилиш имконияти мавжудлигини ҳам қўшимча қилди. Бу клуб учун яна бир даромад манбаи бўлиб, дефицитни камайтиради ва одатдаги режимда ишлашга йўл очади.
Бундан ташқари, "Барселона" якунланган мавсумни ижара асосида монегасклар сафида ўтказган вингер Ансу Фати учун "Монако"дан 11 миллион евро олишни кутмоқда. Бу маблағ футболчини сотиб олиш бандида кўрсатиб ўтилган.



