"Барса" нархни тушириш учун футболчиларни Бастони трансферига қўшиши мумкин. "Интер"га Ольмо ва Ферран ёқмоқда

"Барселона" Алессандро Бастони трансферига футболчиларни қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, "Интер" агар каталонияликлар камида 80 млн евро таклиф қилса, ҳимоячининг трансферини муҳокама қилишга тайёр. "Барса" нархни тушириш учун "нерадзуррилар"га ўз футболчиларидан бирини таклиф қилиши мумкин.

Қайд этилишича, "Интер" "кўк-анорранглилар"нинг икки футболчиси - Дани Ольмо ва Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда. Биринчиси чизиқлар орасида ўйнаш қобилияти билан, иккинчиси универсаллиги билан қадрланади.

Миланликларга Жерар Мартин ҳам ёқади, аммо қолган икки испанияликдан фарқли ўлароқ, "Барселона" ҳимоячини сотишга вето қўйган.


Manba: CalcioMercato