

"Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш ҳар қандай жамоа учун жуда қийин. Лекин ишончим комилки, Чоло билан биз бунга эришамиз. Симеоне ва бу жамоа билан бунга эриша оламиз. Мен оптимистман.
Нега Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмаяпмиз? Ҳа, яхши жамоалар бор, лекин биз ҳам яхши жамоамиз. Балки бизга бироз омад етишмаётгандир. Лекин биз мақсад сари боряпмиз. Биз талабчанмиз ва унвонларни хоҳлаймиз. Бизда йўқ бўлган ўша муҳим унвонни хоҳлаймиз”, - деди Серезо.



