"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи

Alisher Ostonov
18 янв 2026
"Атлетико" ПСЖ ярим ҳимоячиси Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда.

"Атлетико" икки позицияни кучайтирмоқчи: марказий ярим ҳимоя ва қанот ҳужум чизиғи. Қанот учун "Вулверхэмптон"дан Жоау Гомес ва "Барселона"дан Марк Касадо, марказ учун эса ПСЖ дан Ли Кан Ин кўриб чиқилмоқда.

Матрасчилар 24 ёшли кореяликни анчадан бери кузатиб келишмоқда, бироқ аввалроқ у катта маош ва ПСЖ уни қўйиб юборишни истамагани учун имконсиз вариант эди. Энди эса Ли Кан Иннинг ўзи ПСЖда ўйин амалиёти етмаётганлиги сабабли жамоани тарк этмоқчи.

"Валенсия"да кореялик футболчи билан бирга ишлаган "Атлетико" спорт директори Матеу Алемани жума куни ярим ҳимоячи трансфери устида ишлашни бошлаш учун Парижда эди.

Ли Канг Ин Лига 1 мавсумида 14 та ўйинда битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди, ўртача 62 дақиқа ўйнади.        


Alisher OstonovMuallif
Manba: Marca