

Турнинг марказий қарама-қаршилиги Фарғонада бўлиб ўтади. Унда "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу водий дербиси олдидан "Нефтчи" собиқ мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан бўлишди.
"Албатта, бу ўз номи билан дерби. Ўйиндан олдин қандай ҳисоб қайд этилишини айтиш жуда қийин. Лекин "Нефтчи"нинг ҳозирги ҳолати, футболчилар маҳорати, захира ўриндиғининг узунлигини, мураббийнинг янгича ҳужумкор ўйинни йўлга қўйгани каби омилларни ҳисобга олиш керак. Айтганимдек, кўп учрашувларда "Нефтчи"нинг захира футболчилари ўйинни кучайтиряпти. Шунинг учун "Нефтчи" ғалаба қозонади деб ўйлайман", – дейди Баҳром Ҳайдаров.
Маълумот учун, беллашув "Истиқлол" стадионида соат 20:00 да старт олади.



