

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Томонлар фақат янги келишув муддатини келишиб олишса бас — шартнома 2030 ёки 2031 йилгача мўлжалланади.
Манба маълумотларига кўра, шартномани узайтириш бўйича асосий келишув аллақачон эришилган. Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета 24 ёшли футболчини ўз тизимида муҳим калит сифатида кўради.
Тимбер "Арсенал"га 2022 йилнинг ёзида қўшилган. Нидерландиялик ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 31 учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



