"Арсенал" жорий мавсумда 760-770 млн фунт даромад олади — бу АПЛ клублари учун мутлақ рекорд!

Aslanov Jasurbek
20 май 2026, 21:46
"Арсенал" бир мавсумдаги даромад ҳажми бўйича АПЛнинг янги рекордини ўрнатади.

Агар Лондон клуби 30 май куни бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финалида "ПСЖ"ни мағлуб эта олса, жамоанинг умумий даромади тахминан 770 миллион фунт стерлингга етади. Микель Артета шогирдлари албатта 760 миллион фунтлик даромадни нақд қилиб бўлишган. Бу эса "Манчестер Сити"нинг 2023/24 йилги мавсумда ўрнатган рекордини (715 миллион фунт) сезиларли даражада ортда қолдиради.
Ушбу молиявий муваффақият "Арсенал"ни дунёнинг энг бой клублари рўйхатида "Реал" ва "Барселона"дан кейин учинчи ўринга олиб чиқиши мумкин. Бироқ, лондонликларнинг трансферлар ва маошлар учун харажатлари ҳам кескин ошгани сабабли, мавсум якунларига кўра клуб барибир кичик зарар билан чиқиши эҳтимоли йўқ эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›