

Шу тариқа "Борнмут" 127 йиллик тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди. Ҳозирда Андони Ираола бошчилигидаги "Борнмут" 6-ўринда бормоқда ва бу ўрин Лига Европасига йўлланмани кафолатлайди. Шунингдек, жамоа Лига чемпионига чиқиш учун ҳам математик имкониятни сақлаб турибди.
2025/2026 мавсумининг сўнгги ўйинида "Борнмут" сафарда "Ноттингем Форест" билан учрашади. Ҳозирги вақтда Ираола жамоаси 2026 йил 3 январидан буён АПЛда мағлубият кўрмаяпти — 17 ўйин (8 ғалаба ва 9 дуранг).



