Ар-Райяндаги стадион ўйинларга тайёр эмас, клублар ўртасидаги ЖЧ финали стадиони ўзгарди

Mirjalol Normatov
7 дек 2019
Қатарнинг Ар-Райян шаҳридаги "Education City Stadium" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган клублар ўртасидаги ЖЧ ҳал қилувчи баҳслари бошқа жойга кўчирилди.

40 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган стадион мусобақанинг ярим финали, 3-ўрин учун баҳси ва финалини ўзида қабул қилиши керак эди.

Стадионнинг қурилиш ишлари якунланган, бироқ у ҳали синовдан ўтказилмаган.

Шу боисдан ФИФА қарорига кўра, "Education City Stadium" стадионидаги ўйинлар Халифадаги "Халқаро стадион"га кўчирилди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal