Алабанинг хизматлари "Ювентус" ва "Милан"га таклиф этилди

Sherzod Nurmatov
8 май 2026, 19:20
Давид Алабанинг агенти Пини Захави "Реал" ҳимоячисининг хизматларини "Ювентус" ва "Милан"га таклиф қилган.

Алабанинг "Бернабеу"даги шартномаси мавсум охирида тугайди ва тажрибали ҳимоячи янги клуб қидирмоқда. Жароҳатларга тўла жорий мавсумда Алаба атиги 14 та ўйинда майдонга тушди.

"Милан" ва "Ювентус"дан ташқари, австриялик футболчини MLS ва Саудия Арабистони клублари қизиқтирмоқда.

Бундан ташқари, "Зальцбург" уни ўз ватанига қайтариб, "Red Bull" тизимида ёш ўйинчиларни ривожлантиришга ёрдам беришини истамоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport