АФА президенти Скалонининг терма жамоадаги келажаги ҳақида гапирди

8 авг 2026, 10:40
Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) президенти Клаудио Тапиа миллий терма жамоа бош мураббийи Лионель Скалонининг келажаги борасидаги масалага тўхталди.

У мураббийни терма жамоада қолишга кўндира олишига ишонч билдирди.

48 ёшли Скалонининг амалдаги шартномаси шу йилнинг охирида ўз ниҳоясига етади.

"Мен Лионелни жуда яхши кўраман. У бу ерда оғир дамларни бошидан кечирди. Барчамиз унинг қолишини хоҳлаймиз. Музокаралар жуда илгарилаб кетган.

Менинг режам — бу Скалони", — дейди АФА раҳбарининг сўзларини келтирган "TyC Sports" нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TyC Sports