

Клуб 40 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани 2025/26 йилги мавсум охиригача узайтирганини эълон қилди.
Касорла "Овьедо" тарбияланувчиси бўлиб, 2023 йилнинг ёзида жамоага қайтган.
Ўтган мавсум якунларига кўра, клуб плей-офф финалида "Мирандес"ни мағлуб этиб (0:1, 3:1) Ла Лигага йўл олди. "Арсенал", "Вилярреал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Сегунданинг 35 ўйинида 5 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



