37 ёшли Мхитарян ёзда фаолиятини якунлаши мумкин

10 май 2026, 17:52
"Интер" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 37 ёшли футболчи февраль ойидан бери бундай имкониятни кўриб чиқмоқда, "Интер" эса унинг келажак ҳақидаги қарорини кутмоқда.

Мхитаряннинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси июнь ойида тугайди. Тез орада футболчи ўйнашни давом эттириш ёки профессионал футболни тарк этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Жорий мавсумда Генрих А Серияда 28 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: x.com/fabrizioromano