Зинедин Зидан: «Кетма-кет 16та ғалаба? Йигитлар ажойиб ўйнашмоқда»
19 сен 2016 08:20
Янгиликлар
Зинедин Зидан: «Кетма-кет 16та ғалаба? Йигитлар ажойиб ўйнашмоқда»
«Реал» устози Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган «Эспаньол»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдирди.
Рамоснинг тўпни қўли билан ўйнагани ҳақида
Менга тўп унинг юзига теккандек туюлди.
Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида
Майдонга тушаётганлар ажойиб ўйнашмоқда. Доим таркибни алмаштириб турамиз. Таркибимизда 24 нафар кучли футболчи бор, олдинда 60та ўйин бор. Ўзгаришлар қилишга мажбурмиз. Ҳар бир чизиқда рақобат бор.
Каземиронинг жароҳати ҳақида
У жуда кучли зарба қабул қилди. Эртага барчаси аниқ бўлади.
Хамес ва Бензема ҳақида
Улар натижа қила оладиган футболчилар. Хамес учун хурсандман, унинг голи ва ўйинидан қониқдим.
16 ўйинлик рекорд ҳақида
Бу менга ёқмоқда. Аммо буни йигитлар қилишмоқда. Асосийси – кучайишда давом этиш. Ла лига — жуда узоқ давом этадиган мусобақа. Бу натижа ажойиб.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар