Зидан: "Иско хафа бўлиши мумкин, аммо олдинда 65 тадан ортиқ ўйин кутиб турибди"
17 авг 2017 12:40
Янгиликлар
Зидан: "Иско хафа бўлиши мумкин, аммо олдинда 65 тадан ортиқ ўйин кутиб турибди"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячи Искода 2017/18 мавсумда ўзини кўрсатиш имконияти бўлади.
Франциялик мутахассис бу ҳақда "Барселона"га қарши Испания Суперкубоги жавоб учрашувидан сўнг айтди. "Қироллик клуби" 2:0 ҳисобида ғолиб бўлиб, совринни қўлга киритди, Иско эса захирада қолди.
"Жамоам жуда ажойиб, ротация эса ўйинга таъсир ўтказмайди. Бу сафар илк учрашувда ўзини кўрсата олган Иско майдонга тушмади. У хафа бўлиши мумкин, аммо олдинда 65 тадан ортиқ баҳс кутиб турибди. Ўзгаришлар ўйинга таъсир қилмаса, бундан хурсанд бўлиш лозим" - дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар