

Аввалроқ футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган эди.
"Ҳеч нарсани ўзгартирмасдим, мутлақо ҳеч нарсани. Мен ўз жамоамизни ўйлаб, мураббийлик қарорини қабул қилдим. Мен бунга олиб келиши мумкин бўлган ҳеч қандай иш қилмаганимни тушуниб турибман.
Ўзимни ҳеч нарсада айбдор ҳис қилмайман. Криштиану Роналдунинг қарорини ҳурмат қиламан. Унинг тарихини эътиборсиз қолдириб бўлмайди ва мен ҳеч қачон бундай қилмайман, чунки у Ҳамиша Португалиянинг рамзи бўлиб қолади. Сўнгги бир ярим йил ичида бизда мустаҳкам дўстона муносабатлар шаклланди. Спорт нуқтаи назаридан у бошқача қарор қабул қилди ва мен уни жуда ҳурмат қиламан", — дейди Жезушнинг сўзларини CNN Portugal келтиради.



