

Италиялик мутахассис Sky Sport телеканалининг “Sky Calcio Unplugged” дастурида иштирок этиб, ўзини етакчи сифатида кўрсатишга уринадиган футболчилар ва табиий лидерлар ўртасидаги фарқни тушунтирди.
“Мен доим ‘кийиниш хонаси шерлари’ деб атайдиган футболчилар бор. Улар кийиниш хонасида бақириб, ‘Қани, йигитлар!’ деб жамоани руҳлантиришга уринишади ёки ўзларини доимо лидер сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишади.
Лекин ҳақиқий лидер табиий равишда шаклланади. Лидерни жамоанинг ўзи танлайди.
Камгап лидерлар ҳам жуда кўп. Эҳтимол, менга айнан шундай футболчилар кўпроқ ёқар. Чунки улар майдонга тушганида ортиқча гап-сўзсиз ўз вазифасини бажаради ва жамоа уларга эргашади.
Бироқ бу ҳар доим ҳам осон эмас. Вазиятни тушуниш учун жамоанинг ичида бўлиш керак”, – деди Каннаваро.



