"Ювентус" Браим Диасни ўз сафига қўшиб олмоқчи

6 июн 2026, 11:28
"Ювентус" "Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диаснинг трансферидан манфаатдор, деб хабар бермоқда журналист Жанлука Ди Марцио.

Манбага кўра, Турин клуби вакиллари аллақачон футболчининг отаси билан суҳбатлашган. Италия жамоаси марокашлик футболчини ҳужумни кучайтириш учун идеал ўйинчи деб ҳисоблайди. Қайд этилишича, Диас "Реал"да қолишни ва клубдаги ўзгаришларни кутишни хоҳлайди.

26 ёшли Диаснинг шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали унинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: gianlucadimarzio.com