"Манчестер Юнайтед" чап қанот ҳимояси учун учта номзодни кўриб чиқмоқда — TEAMtalk

6 июн 2026, 10:05
"Манчестер Юнайтед" янги чап қанот ҳимоячиси қидирувини фаоллаштирди.

Трансфер учун номзодлардан бири "Ньюкасл Юнайтед" футболчиси Льюис Холл ҳисобланади. "Қарғалар" ўйинчини сотишни исташмаяпти ва унинг нархини 70 миллион евро этиб белгилашган. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбанинг вазиятдан хабардор шахсларга таяниб маълум қилишича, "қизил иблислар" "Айнтрахт" чап қанот ҳимоячиси Натаниэль Браун ва "Барселона" футболчиси Алехандро Бальде вариантларини ҳам ўрганишмоқда.

Манкунианликлар Брауннинг атрофидаги инсонлар билан алоқага чиқишган. "Айнтрахт" футболчини 64 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳимоячига "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ мюнхенликлар нарх сабабли келишувдан воз кечишлари мумкин.

"Манчестер Юнайтед" Балде ҳақида мунтазам равишда маълумот йиғиб бораётгани алоҳида таъкидланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›