UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  3 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди... Янгиликлар

Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...

Сўнгги бир неча кун ичида Эрон мамлакати бўйича содир бўлган муҳим воқеалар.

1 октябрь куни ОЧЛ 2 мусобақаси доирасидаги "Сепахон" - "Истиқлол" (Тожикистон) учрашуви вақтида "Фуладшаҳр" стадионига йиғилган томошабинлар осмондаги ракеталарни томоша қилишди ва видеога олишди. "Истиқлол" клуби ўйиндан икки кун ўтиб 3 октябрь куни тунда Тожикистонга етиб борди.

Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби 2 октябрь куни ОЧЛ 2 мусобақаси доирасидаги "Тракторсози"га қарши ўйинга учиб боришни истамади. ОФК бу клубни мусобақадан четлатди.

Эроннинг "Фулад" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Тошкентга Анқара шаҳридан учиб келди. Анқарага эса Эрон чегараси орқали 2400 километр масофани машинада босиб етиб борди. Бунга сабаб авиақатновларнинг йўқлиги бўлди.

8 октябрь куни ОФК Эрон футбол Федерациясига 15 октябрь кунги Қатарга қарши баҳс Эрон ҳудудида ўтмаслиги борасида хат юборди. Эрон ФФ бу санага бошқа мамлакатдан стадион топиши кераклиги айтилди.

Элит ОЧЛ доирасидаги "Истиқлол" - "Ал Насср" учрашуви ҳам нейтрал мамлакатда ўтиши ҳақида огоҳлантирилди.

6 кун аввал Ҳиндистон клубини Эронга учиб бормагани учун мусобақадан "чопиб" ташлаган ОФК энди Эронга "бориш мумкин эмас" деб хат ёзди.

9 октябрь куни Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои Ўзбекистон билан баҳсдан олдинги матбуот анжуманида Эронни энг яхши ва тинч мамлакатлардан бири деб атади


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика