Юрген Клопп "Эвертон"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди
21 окт 2023 08:50
Янгиликлар
Юрген Клопп "Эвертон"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Эвертон"га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мерсисайд дербиси - доимо муҳим воқелик ҳисобланади. Бунга шубҳа бўлиши мумкин эмас. Босим жуда юқори, аммо аввал бу қарама-қаршиликда иштирок этмаган футболчиларимизга бундай ҳолат бегона эмас. Масалан Мак Аллистер ЖЧда Аргентина сафида ўйнаган, Собослаи эса яқинда Венгрия таркибида Сербияга қарши жуда муҳим ўйинда иштирок этди. Ўйлайманки, дербига барча тайёр", - деди Клопп.
Ушбу ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.
Фикрлар