Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди

Alisher Ostonov
4 янв 2026, 13:50
"Реал" ёзда "Ливерпуль” хавбеки Райан Гравенберхни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Мадридликлар "қизиллар"га катта таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда. Испан гранди футболчи учун 115 млн евродан кўпроқ тўламоқчи. "Реал"нинг бундай йўл тутишида Хаби Алонсо муҳим роль ўйнади. Мураббийнинг фикрича, Гравенберх жамоага жуда мос келади.

Бу мавсумда хавбек "Ливерпуль” сафида АПЛда 16та ўйин ўтказди. Уларда футболчи "гол+пас" тизими бўйича 4+2 ҳисобига ёзиб қўйган. Райан Гравенберх 90 млн еврога баҳоланмоқда (Transfermarkt бўйича).


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: fichajes.com