

Қайд этилишича, "қизиллар" футболчи учун 90 млн евро тўлашга тайёр. Англия гранди Родригога таркибдан жой беришга, шунингдек рақобатбардош чемпионат тақдим этишга тайёр. "Ливерпуль” боссларининг фикрича, АПЛда ўйнаш Родригони қизиқтириши мумкин.
Родриго Ла Лига жорий мавсумида 16 та учрашувда майдонга тушди. Уларда вингер битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.



