

Дастлаб “шпорлар” вакили Бен Дэвис 30-дақиқада ҳисобни очди. Аммо, меҳмонлар ҳужумчиси Бриан Бробби 80-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобнинг дуранг бўлишини таъминлади.
“Тоттенхэм” АПЛдаги 20 турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда жадвалда 13-ўринда, “Сандерленд” эса 30 очко билан 8-ўринда бормоқда.
4 янв 2026, 20:00
Tottenham Hotspur — Sunderland

1 – 1
Тугади



“Эвертон” ва “Брентфорд” ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди. Баҳс меҳмонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлардан голларга Бето ва Тьерно Барри, меҳмонлардан эса Игор Тиаго (хет-трик) ва Натан Коллинс муаллифлик қилди.
“Эвертон” АПЛдаги 20 турдан сўнг 28 очко билан 12-ўринда, “Брентфорд” эса 30 очко билан 7-ўринда бормоқда.
4 янв 2026, 20:00
Everton — Brentford

2 – 4
Тугади



“Ньюкасл” Бруно Гимараэш (71-дақиқа) ва Малик Тиав (78)нинг голлари эвазига “Кристал Пэлас”ни мағлуб этди.
“Ньюкасл” АПЛдаги 20 турдан сўнг 29 очко билан жадвалда 9-ўринда, “Кристал Пэлас” эса 27 очко билан 14-ўринда бормоқда.
4 янв 2026, 20:00
Newcastle United — Crystal Palace

2 – 0
Тугади






