Яхшибоев, Машарипов, Алиқулов ва бошқалар. 2023 йил Венесуэла билан ўйинда Ўзбекистон таркиби қандай эди?

Narzulla Saydullayev
30 мар 2026, 17:25
2023 йилнинг март ойида Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди.

Саудия Арабистонида ўтган баҳсни Ўзбекистон қуйидаги таркиб билан бошлаган эди:

Ўзбекистон - 12. Ўткир Юсупов - 3. Хожиакбар Алижонов, 15. Умар Эшмуродов, 23. Хусниддин Алиқулов, 13. Шерзод Насруллаев - 18. Абдулла Абдуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 7. Отабек Шукуров, 8. Жамшид Искандеров, 10. Жалолиддин Машарипов - 14. Элдор Шомуродов.

Захирадан қуйидаги футболчилар майдонга тушишганди: Сардор Собирхўжаев, Бобир Абдихолиқов, Остон Ўрунов, Азизбек Турғунбоев, Жасур Яхшибоев, Иброҳимҳалил Йўлдошев.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Венесуэла вакили Александр Гонсалес гол уриб, ҳисобни очганди. 45+1-дақиқада ҳакам белгилаган пенальтидан Жалолиддин Машарипов гол ура олмаганди. 79-дақиқада Жасур Яхшибоев эса 11 метрли жарима тўпидан гол уришга муваффақ бўлди - 1:1.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia