Янги йўқотиш: "Арсенал" асосий футболчиси жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
16 апр 2026, 14:35
УEФА Чемпионлар Лигаси чорак финалининг иккинчи ўйинида "Арсенал" Лондонда "Спортинг" жамоасини қабул қилди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида "Арсенал" вингери Нони Мадуэке жароҳатланди. У тиббий ёрдамга қарамай, ўйинни давом эттира олмади ва майдонни тарк этди.

2.jpg

Эслатиб ўтамиз, Мартин Эдегор ва Букайо Сака "Спортинг"га қарши жавоб ўйинида жароҳат туфайли майдондан четда қолди.

Ўйиннинг ўзи 0:0 ҳисобида якунланди ва "Арсенал"га клуб тарихида биринчи марта кетма-кет иккинчи мавсумда Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқиш имконини берди. "Канонирлар" бу босыичда "Барселона"ни мусобақадан чиқариб юборган "Атлетико"га қарши ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football London