Янги мавсум учун чиқарилган сизни ҳайрон қолдирувчи формалар (фото)
22 июл 2017 13:12
Янгиликлар
Янги мавсум учун чиқарилган сизни ҳайрон қолдирувчи формалар (фото)
Бугун янги мавсум учун тайёрланган ажойиб ва сизни ҳайрон қолдирувчи формалар билан таништирамиз.
"Хайдук", Хорватия
Хорватия клуби бу йил учинчи формасига бутун тарихини ёзишга қарор қилди. Футболкага клубга аъзо бўлиш учун 250 евро тўлаган мухлисларнинг исми ёзилган. Улар мингдан ортиқ.


"Хольштайн Киль", Германия
Иккинчи бундеслига клуби ўз формасига 1900 йилдаги Киль бухтасининг суратини жойлади. Ажойиб ғоя, тўғрими?

"Хаддерсфилд", Англия
Деярли юз йил олдин Англия чемпионига айланган клуб Премьер-лига қайтгани учун ўзгача услубдаги формалардан фойдаланади.


"Орландо Пайрэтс", ЖАР
Жанубий африкалик ушбу йигитлар ҳақиқий қароқчиларга айланишди.


"Америка", Мексика
Мексикаликлар доимгидек ёрқин либосларни хуш кўришади. Ҳақиқий мексиканча форма.



"Боруссия" Дортмунд, Германия
Дортмундликлар формаси ҳам бошқалардан қолишмайди.

"Санкт-Паули", Германия
Under Armour Гамбург клуби формасини ишлаб чиқишда, ғиштли деворни олиб, уни бўяб қўйганга ўхшайди. Учинчи либос эса ҳарбий услубда тақдим этилган.




"Уиком", Англия
Ирландиянинг O'Neills фирмаси дизайнерлари рақибни чалғитувчи форма яратиш кераклиги ҳақида кўрсатма олганидан сўнг, улар нима қилиш лозимлигини тушунишди. Учинчи дивизион клуби дарвозабонининг либоси жуда ғаройиб кўринмоқда.

"Нагоя Грампус", Япония
Японияликларнинг ғояларини эса тушуниш жуда қийин.

championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар