

"Мен овоз бермайман ва ким ғалаба қозонганини билмайман. Мен ҳеч нарсани билмайман. Фақат кутиш ва ўйнашда давом этиш қолади. Охир-оқибат, мен фақат ушбу "Олтин тўп" учун ўйнамаяпман. Мен ўзим учун, мухлислар учун, кейинги мавсум учун, терма жамоа учун — ғалаба қозонишда давом этиш учун ўйнаяпман", — дейди Ямальнинг сўзларини "Marca" нашри.
19 ёшли испаниялик футболчи нуфузли индивидуал мукофотга даъвогарлар қаторидан ўрин олган. Овоз бериш босқичи якунланди, шунинг учун Ямальга фақат натижаларни кутиш қолади, холос.
Кеча форвард Испания терма жамоасига Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этишга ёрдам берди (4:1). Ямаль рақиб дарвозасини икки бор ишғол этди.
"Олтин тўп" соҳиби 26 октябрь куни Лондондаги маросимда эълон қилинади.



