UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  2 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  8 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  16 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  2 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0

Хосе Мария Мендез Ўзбекистонни тарк этди Янгиликлар

Хосе Мария Мендез Ўзбекистонни тарк этди

Хабарингиз бор, 16-26 май кунлари Таиландда тарихда биринчи бор футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тўртинчи ўринни қўлга киритди. Ана шу мусобақа терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез учун сўнггиси бўлди. Бангкокда ўтган мусобақадан кейин испаниялик мутахассис ЎФФ билан тузган шартномаси муддати тугагани сабаб ўз лавозимини тарк этди.

Жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида терма жамоамиз 2016 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган ва Эронга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, айнан Хосе Мария Пазос Мендез футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Ўтган йил куз ойида Колумбияда бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон иштирок этиб қайтганди.



Мураббийнинг мамлакатимиздаги фаолияти анча самарали бўлди. Қуйида жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаганидан кейин эришган ютуқларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан:

- 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
- 2016 йили Колумбияда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан:

- 2017 йил Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида 4-ўрин (16-26 май, 2017 йил, Таиланд).

"Ардус" жамоаси билан:

- Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016);
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2015-2016, 2016-2017);
- Ассоциация кубоги соҳиби (2015);
- Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017).

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси раҳбарияти ва ходимлари мутахассисга юртимиздаги самарали фаолияти учун чуқур миннатдорчилик билдириб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эди.


Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика