Хитойда стадион қўриқчилари футболчиларни калтаклашди
25 сен 2017 12:40
Янгиликлар
Хитойда стадион қўриқчилари футболчиларни калтаклашди
Бу воқеа "Юньань Лицзян"га (1:1) қарши баҳснинг танаффусида содир бўлди. Маълум бўлишича, иккинчи бўлимнинг бошланиши 50 дақиқага чўзилди.
"Харбин Итэн" вакилларининг сўзларига кўра, танаффусда кийиниш хонасида чироқ ўчиб қолган ва ўнлаб қўриқчилар ичкарига кириб, футболчиларни дубинка билан ура бошлаган. "Юньань Лицзян" вакилларининг сўзларига кўра, калтак еган меҳмон жамоа футболчилари учрашув бош ҳакамига таҳдид қилишгани учун қўриқчилар аралашишига тўғри келган. Дубинкалар ишлатилмагани айтилмоқда.
"Агар бу ҳақиқат бўлса ва ўнлаб қўриқчилар калтаклаган бўлса, қандай қилиб улар иккинчи бўлимга чиқишди ва учрашувни давом эттиришди?" - дейилади "Юньань Лицзян" баёнотида.
Хитой футбол ассоциацияси ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар