

"Dexerto" нашрининг хабар беришича, собиқ амалдор коррупция иши бўйича айбдор деб топилиб, икки йиллик кечиктириш билан ўлим жазосига ҳукм қилинди.
У кенг кўламли порахўрлик ва мансаб ваколатини суистеъмол қилишда айбланган. Тергов маълумотларига кўра, 2009 йилдан 2024 йилгача бўлган давр мобайнида мансабдор умумий ҳисобда 33,4 миллион доллардан ортиқ миқдорда пора олган.
Қайд этилишича, ушбу шахс киберспортнинг ашаддий душмани бўлган ва ушбу соҳа ривожига доимий равишда тўсқинлик қилиб келган.



