Хайнкес «Бавария» футболчиларини телефонсиз қолдирди
19 окт 2017 14:31
Янгиликлар
Хайнкес «Бавария» футболчиларини телефонсиз қолдирди
«Бавария» устози Юпп Хайнкес жамоа футболчилари учун янги қоидалар ишлаб чиқди.
Хайнкес 2012/13 йилги мавсумда ҳам шу қоидаларни ишлаб чиққанди, якунда «Бавария» Германия чемпиони бўлган, мамлакат кубогини қўлга киритган ва ЕЧЛда зафар қучганди.
Биринчидан, Хайнкес кийим алмаштириш хонасида телефондан фойдаланишни таъқиқлади. Энди улар телефондан фақат зарурат бўлганида фойдалана олишади. Иккинчидан, муомала ва тартиб биринчи ўринда бўлиши лозим. Футболчилар клуб ходимини кўрганида у билан саломлашиши лозим. Бундан ташқари, ўйинчиларкийиниб бўлгач ўз жавонларини ўзлари тўғрилаб чиқишлари лозим.
Бунга ҳафтада икки марта жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан машғулотлар ҳам қўшилади. Футболчилар чидамлиликни ошириш учун машқ қилишлари керак.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар