Хаверц "Арсенал" билан келишувга эришди

Оқил Абдубарноев
18 июн 2023
"Челси" ҳужумчиси Кай Хаверц “Арсенал” билан келишувга эришди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар беришича, 24 ёшли германиялик футболчи аллақачон “канонирлар” билан шартнома шартларини келишиб олган. 

Клуб тез орада "Челси"га янги трансфер таклифи билан чиқади. Шартнома ФИФА кунларидан сўнг имзоланиши мумкин.

Кай Хаверц transfermarkt экспертлари томонидан 60 миллион еврога баҳоланган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano